13:52, 05 Июль 2023 | GMT +5
Афғонистонда гўзаллик салонлари ёпилди
ASTANA. Kazinform – «Толибон» ҳаракати назорати остидаги Афғонистон ҳукумати (Қозоғистонда тақиқланган) мамлакатдаги барча сартарошхона ва гўзаллик салонларини бир ой муддатда ёпиш тўғрисида буйруқ чиқарди. Бу ишлаш ва бир-бири билан мулоқот қилиш имконияти камайган аёллар учун навбатдаги зарба бўлди, деб хабар беради Kazinform ВВCга таяниб.

Бу тартиб Кобул ва мамлакатнинг бошқа аҳоли пунктларига ҳам тегишли. Афғонистонда 2001 йилда Толибон кетганидан сўнг дарҳол аёллар сартарошлари ва гўзаллик салонлари пайдо бўлди. Улар ўз эгалари ва ходимларига пул ишлашга имкон берди ва мижозлар нафақат хизматни, балки эркаклардан узоқда гаплашиш имкониятини ҳам олдилар. Толибон Афғонистонни тарк этганидан 20 йил ўтиб, яна ҳокимиятга келди.
Аввалига эски одатга қайтиш ва аёлларни имкон қадар кўп нарсалардан маҳрум этиш нияти йўқлигини айтди. Афғон аёллари аллақачон ўрта таълим олиш имкониятидан маҳрум бўлган ва олий таълимдан бутунлай четлаштирилган.