Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди

TASHKENT. Kazinform — Афғонистон Ўзбекистонга 16 та юк машинасидаги Ҳирот оқ мармарини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Сурхондарё вилояти ҳокимлигига таяниб.

юк машиналари
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Мармарларни Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий мажмуаси қурилишида ишлатиш режалаштирилмоқда.

Термиз халқаро савдо марказида Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Афғонистон бош вазири котибияти раҳбари Мулло Абдул Восе ҳамда Балх вилояти губернатори Муҳаммад Юсуф Вафо раҳбарлигидаги делегациялар иштирокида учрашув ташкил этилди.

Қайд этилишича, мулоқот чоғида икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик, жумладан, савдо, транспорт, гуманитар ва маданий алоқаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

Учрашув якунида Афғонистон томонидан Самарқанд шаҳрида барпо этилаётган Имом Бухорий мажмуаси қурилиши учун юборилган 16 та юк машинасидаги Ҳирот оқ мармари Ўзбекистон томонидан қабул қилиб олинган.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Ўзбекистон Афғонистонга қарийб 200 тонна инсонпарварлик ёрдами юборганди. Ўшанда инсонпарварлик ёрдами таркибидан ун, макарон маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, шакар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ўрин олган эди.

Сўнгги хабарлар