Аёз, кучли ёмғир, шамол: Қазгидромет жума кунги об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Атирау вилоятинингғарби, жануби ва шарқида шимоли-ғарбдан 15-20 м/с тезликда шамол эсади.
Қизилўрда вилояти марказида чанг бўрони кутилмоқда. Шамол шарқдан эсади, кундузи вилоят марказида 23 м/с гача кучайиши мумкин.
Алмати вилоятида шамол шимоли-шарқдан 17-22 м/с тезликда эсади.
Улитау вилоятининг ғарби, жануби ва марказида шимоли-шарқ ва шарқдан шамол эсади, тезлиги баъзан 23—28 м/с га етади.
Ақтўбе вилоятининг ғарби ва шимолида кундузи шимоли-шарқ ва шарқдан 15-20 м/с тезликда шамол эсади.
Манғистау вилоятинингғарби, жануби ва марказида момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шимоли-ғарбдан кечаси вилоят ғарбида, кундузи жануб ва марказда 15-20 м/с тезликда эсади.
Қарағанди вилоятинингшимолий ва шарқида кечаси туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан, шарқдан эсади, тезлиги баъзи жойларда 23—28 м/с гача кучаяди.
Ақмола вилояти шимолида кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқ ва жануби-шарқдан шамол эсади, вилоятнинг ғарби ва жанубида тезлиги 15-20 м/с етиши мумкин.
Жетису вилоятинингжанубий ва тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) содир бўлади. 31 мартдан 1 апрелгача шамол айрим жойларди 30 м/с га етади. Шимолда, вилоят марказида кечаси 1-6 даража илиқ, 1 апрелда кечаси 3-8 даража совуқ бўлади.
Туркистон вилоятининг тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғади. Тоғли ҳудудларда шамол тезлиги кундузи 28 м/с гача кучаяди.
Қостанай вилоятинингшимоли ва шарқида кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Жануби-шарқдан 15-20 м/с тезликда шамол эсади.
Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарби ва шимоли-ғарбида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Жануби-шарқдан эсаётган шамол жануби-ғарбга ўзгариб, вилоятнинг жануби, ғарби ва шарқида 15-20 м/с тезликда эсади.
Шимолий Қозоғистон вилоятининг жануби-ғарби ва жанубида кундузи шарқ ва шимоли-шарқдан 15-20 м/с тезликда шамол эсади.