АЭС қурилишида халқаро консорциум масаласи ҳам ишлаб чиқилиши мумкин

Ғұмар Серғазин
Фото: Ағибай Аяпбергенов/Kazinform

ASTANA. Kazinform – Атом электр станциясини (АЭС) қурган сотувчига қарам бўлиб қолмаслик учун мутахассисларимизни тайёрламоқдамиз. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Атом энергияси ва саноат департаменти директори Ғумар Серғазин Астанада ўтказилган ядро технологиялари халқаро кўргазмасида маълум қилди.

“Агар аҳолининг аксарияти референдумда АЭС қурилишига овоз берса, у ҳолда биз Ҳукумат даражасида сотувчиларни аниқлаймиз. Шу нуқтаи назардан, уларга тегишли талаблар қўйилади, яъни техник-иқтисодий кўрсаткичлар ҳисобга олинади. Айни пайтда бу борадаги кенг кўламли ишларга маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари ва меҳнат ресурсларини кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, мутахассисларимизнинг билимини оширишга эътибор қаратилмоқда, чунки кейинчалик АЭС қурган сотувчига қарам бўлиб қолмаслигимиз керак. Умуман олганда, мамлакатимиз ёқилғи хомашёси заҳиралари бўйича биринчи ўринда эканлиги маълум”, – деди А. Серғазин.

Унинг сўзларига кўра, бугун Астанадаги кўргазмага Қозоғистонда атом электр станцияси қуриш умидида бўлган тўрт нафар сотувчи таклиф қилинган, яъни Франция, Хитой, Россия ва Жанубий Корея компаниялари бор.

“Бу сотувчиларнинг барчаси АЭС қурилишида ўзини кўрсата олди. Бугунги кўргазма доирасида мамлакатимиз аҳолиси қандай технологияларни кўриб чиқаётганимизни ўз кўзлари билан кўриши мумкин. Бу ерда замонавий реакторлар намунаси тақдим этилган”, – деди департамент бошлиғи.

Унинг сўзларига кўра, АЭС қурилиши 10 йилдан ортиқ давом этади.

“Бизда АЭСни бошқаришга қодир кадрлар етишмайди, дейиш мумкин эмас. Вазирлик қошида иккита кучли институт – Ядро физикаси институти ва Миллий ядро маркази мавжуд. Ундан ташқари ҳар йили мамлакатимиздаги бошқа олий ўқув юртларини ҳам ёшлар битирмоқда”, – дейди А. Серғазин.

Бундан ташқари, унинг айтишича, АЭС қурилишида консорциум орқали амалга ошириш самарадорлиги ишлаб чиқилмоқда.

“Биз халқаро консорциум тузишни ҳам кўриб чиқяпмиз. Шу муносабат билан биз бугун биз ёритган барча номзод компаниялар иштирок этишини истисно этмаймиз”, — деди департамент бошлиғи Каzinform мухбирининг саволига жавоб берар экан.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда атом электр станцияларини қуриш бўйича республика референдумини ўтказиш тўғрисидаги Президент фармони лойиҳаси Ҳукуматга кўриб чиқиш учун юборилган.

Сўнгги хабарлар
telegram