Абу Райхон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги халқаро миқёсда кенг нишонланади

None
None
TASHKENT. UZA-Kazinform – Буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райхон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги муносабати билан ушбу сана халқаро миқёсда кенг нишонланади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Бу ҳақида ЎР Президентнинг қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, 2022-2023 йилларда буюк мутафаккир, қомусий олим, табиатшунослик асосчиларидан бири Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги ЮНЕСКО шафелигида халқаро миқёсда кенг нишонланади.

Шунга асосан, жумладан:

- «Буюк Беруний мероси» халқаро сайёҳлик маршрутлари йўлга қўйилади;

- 2023 йил якунигача Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида Абу Райҳон Беруний мажмуаси қурилади;

- аллома илмий-ижодий меросига мансуб қўлёзма ва бошқа маданий бойликлар реставрация қилинади;

- Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими ва Хоразм Маъмун академиясида маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва консервация қилишга ихтисослашган лаборатория ташкил қилинади;

- ўқувчилар ўртасида Хоразм вилоятида тегишли фан бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро фан олимпиадаси ўтказилади.

Шунингдек, Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро мукофот таъсис этилади.

2022 йил декабргача «Беруний ва ёшлар» махсус дастури ишлаб чиқилиб, мутафаккир ҳаётига оид маълумотлар, унинг илмий-маърифий асарлари жамланган мобил илова яратилади.

Қарорга кўра, алломанинг тўлиқ асарлари туркумини ўзбек, қорақалпоқ, рус, инглиз, араб ва форс тилларида нашр этиш чоралари кўрилади.



Сўнгги хабарлар
telegram