Абу-Даби Валиаҳд шаҳзодаси Қозоғистон билан қайси соҳаларда ҳамкорлик жадаллаштирилишини айтди

ASTANA. Kazinform – Ақордада Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан кенгайтирилган таркибдаги музокаралар чоғида Абу-Даби Валиаҳд шаҳзодаси Шайх Холид бин Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён Қозоғистон билан қайси соҳаларда ҳамкорлик ривожлантирилишини маълум қилди.

Абу-Даби Валиаҳд шаҳзодаси Қозоғистон билан қайси соҳаларда ҳамкорлик жадаллаштирилишини айтди
Фото: Ақорда

“Жаноб Президент, бугун Астанада бўлиш мен учун катта шараф. Албатта, мен БАА Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг самимий миннатдорлигини етказмоқчиман. Қозоғистон мамлакатимиз учун муҳим ҳамкор эканини таъкидламоқчиман. Сизни Ватан ҳимоячилари куни ва Ғалаба куни билан табриклайман. Бу сана Қозоғистон халқидаги жасорат ва матонатни ифода этади. Шу билан бирга, биз сизнинг фахрийларингизга миннатдорчилик билдирамиз. БАА ва Қозоғистон ўзаро ҳамкорлик, ҳурмат ва ривожланишга интилувчи давлатлар”, – деди Шайх Холид бин Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён.

Абу-Даби Валиаҳд шаҳзодаси Қозоғистон билан қайси соҳаларда ҳамкорлик жадаллаштирилишини айтди
Фото: Ақорда

Абу-Даби Валиаҳд шаҳзодасининг таъкидлашича, сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик кучайиб, турли жамғармалар ва инвестиция лойиҳалари кенгаймоқда. Энергетика, транспорт, логистика, рақамли инфратузилма каби бир қатор соҳаларда ҳамкорлик йўлга қўйилган. Яқин келажакда БАА инвестициялари ҳисобига Жамбил вилоятида шамол электр станцияси қурилади.

“Биз рақамли трансформация, сунъий интеллект, суперкомпьютерлар ва ақлли шаҳарлар соҳаларида янги ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишни режалаштирмоқдамиз. Янги технологияларни молиялаштиришда биз стратегик соҳалар, янги бозорларни капиталлаштириш ва янги йўналишлар бўйича иш олиб боришда давом этамиз”, – деди Шайх Холид бин Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён.

Абу-Даби Валиаҳд шаҳзодаси Қозоғистон билан қайси соҳаларда ҳамкорлик жадаллаштирилишини айтди
Фото: Ақорда

Эслатиб ўтамиз, бунгача Қасим-Жомарт Тоқаев бугун Ақордада Абу-Даби Валиаҳд шаҳзодасини расмий тарзда қарши олганини ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар