Абай вилоятидаги ёнғиндан тутун Жетисуга етиб келди

ASTANA. Kazinform - Абай вилотида юз берган ўрмон ёнғини шамол ўз йўналишини ўзгартиргани сабаб Жетису вилоятнинг бир қанча туманлари ҳудудини қалин тутун қоплади. Жетису вилояти Фавқулодда вазиятлар департаменти бу ҳақда аҳолини огоҳлантиради, деб хабар беради Kazinform.
None

«Ҳурматли Жетису вилояти аҳолиси ва меҳмонлари! Маълумки, Абай вилояти ҳудудида йирик ўрмон ёнғинлари содир бўлган. Шамол йўналишини ўзгартириши натижасида Жетису вилоятининг бир қанча туманлари ҳудудини қалин тутун қоплаган. Шу муносабат билан хотиржам бўлишингизни ва ниқоб тақишингизни сўраймиз», - дейилади хабарда.

Фавқулодда ёрдам бўлими нафас олиш тизими касалликларига чалинганлар ва қарияларга уйда қолишни маслаҳат беради.


Сўнгги хабарлар