Абай шеърияти рус тилига ўгирилди
«1989 йилда Абайнинг «Қалың елім, қазағым, қайран жұртым» шеърини таржима қилиб, ўн марталаб ўзгартгандим. Бу жуда қийин иш. Адабиёт – оғир меҳнат, шеърият – жуда қийин меҳнат. У ялқовлик ва лоқайдликни асло кечирмайди. Таржима билан шуғулланган одам бутунлай шу ишга берилиши шарт», - дейди китоб муаллифи Ўринбай Жанайдаров.
Олим Шакир Ибраев ушбу китобнинг ҳар кун нашр қилинаётган китоблардан тубдан фарқ қилишини таъкидлади.
«Абайни чуқур билиш орқали рус тилига таржима қилиш – йирик маданий ва маънавий воқеа. Абайни таржима қилишга бошқа муаллифлар ҳам уруниб кўришган, аммо уларнинг ҳаммаси ҳам Абайни ўз даражасида таржима қила олди дея олмаймиз. Улар баъзан баъдий ҳаёлга берилиб, миллий руҳни билдира олишмади» - дейди олим.
Унинг айтишича, Ўринбай Жанайдаров Абайни таржима қилишга катта тайёргарлик кўрган.
«У бунгача жировлар шеъриятини, 15-18 асрлардаги қозоқ шоирлари асарларини таржима қилди. У бир йилда Абайнинг 3-4 шеъринигина таржима қилган. Бу ҳам бўлса, жараёнга ўта жиддий муносабатда бўлганини билдиради», - дейди Шакир Ибраев.
Муаллиф: Зарина Қаҳарман