Аҳолини бошқа ҳудудларга кўчириш дастурини тубдан қайта кўриб чиқиш керак – Тоқаев
«Ҳукуматга ички иқтисодий ресурсларни сафарбар қилишнинг янги усулларини ишлаб чиқишни топшираман. Шу билан бирга, аҳолини бошқа ҳудудларга кўчириш дастурини тубдан қайта кўриб чиқиш керак.
Биз тарихий ватанига қайтган ватандошларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз. Бироқ бу фақат Манғистау вилояти билан чекланиб қолмаслиги керак. Бошқа ҳудудларга, жумладан, саноат ривожланган вилоятларга ҳам жойлашиш мумкин. Биз зарур шарт-шароитларни яратишга тайёрмиз», - деди Президент.
Қасим-Жомарт Тоқаевнинг сўзларига кўра, ишчи кучи миграцияси замонавий даврда минтақалар, мамлакатлар ва ҳатто қитъаларда ҳам содир бўлмоқда.
«Бу одатий ҳодисага айланди. Бу жараённи фуқароларимиз ҳам ўрганиши керак. Қўшни давлатлар фуқаролари бу ҳолатга яхши мослашди. Ватандошларимиз барча соҳаларда, жумладан, давлат хизматида ҳам ишлашини истаймиз. Ишонаманки, улар Янги Қозоғистоннинг барпо этилишига ҳисса қўшадилар», — деди Давлат раҳбари.