9 июль куни Ўзбекистонда муддатидан олдин президент сайлови бўлиб ўтади

None
TASHKENT. UzA-Kazinform – Ўзбекистонда 9 июль куни навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.

Ўзбекистон Президентининг фармонига кўра, навбатдан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови 2023 йил 9 июлга белгиланган.

«Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 110 ва 128-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 66-моддасига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муддатидан аввал 2023 йил 9 июлга белгилансин.

2. Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига юборилсин», – дейилади фармонда.

Сўнгги хабарлар