09:19, 26 Май 2022 | GMT +5
9 275 139 нафар қозоғистонлик КВИ га қарши тўлиқ эмланди
NUR-SULTAN. Kazinform - ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини COVID-19 га қарши эмлаш бўйича сўнгги маълумотларни эълон қилди, дея хабар беради Кazinform.

«26 май ҳолатига кўра Қозоғистонда 9 миллион 500 минг 904 киши коронавирусга қарши биринчи компонент билан, 9 миллион 275 минг 139 киши иккинчи компонент билан эмланди», — дейилади ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати сайтида.
4 миллион 351 минг 15 қозоғистонлик қайта эмланган.
Қуйида ҳудудлар бўйича коронавирус инфекциясига қарши эмлаш бўйича маълумотлар келтирилган.