15:39, 08 Январь 2020 | GMT +5
9-11 январь кунлари об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 9-11 январь кунлари об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Атлантика ва Ўртаер денгизидан келадиган атмосфера фронтлари Қозоғистон ҳудуди орқали ўтади, улар ўзи билан бирга нам ва илиқ ҳаво массалариини олиб келади. Шу сабаб ёғингарчилик бўлса ҳам, республикада қаттиқ совуқ кузатилмайди. Қисқа муддат совуқ бўлиб, кейинчалик шимоли-ғарбдан келадиган тропосфера оқимлари ўрнига жануби-ғарбий оқимлар келиб, ҳаво ҳарорати кўтарилади. Шу сабабли Қозоғистоннинг катта қисмида яхмалак сақланади ва кўриш имконияти 500 метрдан ошмайдиган туман қоплаши кутилмоқда», - дейилган синоптиклар хабарида.