8 январь кунги об-ҳаво маълумотлари

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптиклар 8 январь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга ҳавола қилиб.

Атмосфера фронтларининг ўтиши туфайли Қозоғистон ҳудудида об-ҳаво ўзгариб туради.

Юртимиз жанубида ва ғарбида айрим туманларда ёғингарчилик кутилади, бирқатор ҳудудларда қор ёғади. Баъзи жойларда туман тушиб, яхмалак бўлиши мумкин. Жануби-ғарбда эса қаттиқ шамол эсади.

Шимолий Қозоғистон вилоятининг катта қисмида туман қоплайди. Республикамизнинг қолган ҳудудларида баъзи жойларда туман тушиши мумкин.

Алмати, Жамбил, Туркистон, Қизилўрда, Манғистау, Атирау вилоятларининг айрим жойларида яхмалак бўлиши мумкин. Манғистау вилоятининг баъзи жойларида шамол 15-20 м/с тезлик билан эсади.

Сўнгги хабарлар
telegram