13:38, 16 Октябрь 2025 | GMT +5
8 ойда Ўзбекистон Қозоғистонга 121,8 минг тонна нок экспорт қилди
TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йил январь–август ойларида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатга қиймати 554,9 млн АҚШ долларга тенг бўлган 486,6 минг тонна нок экспорт қилган.

“Нок экспорти ҳажми 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 60,7 минг тоннага камайган бўлса-да, қиймати 25,2 фоизга ошган”, - дейилади хабарда.
8 ойда Ўзбекистон нок етказиб берган давлатлар:
Россия – 251,7 минг тонна;
Қозоғистон – 121,8 минг тонна;
Қирғизистон – 57,1 минг тонна;
Туркманистон – 31,9 тонна;
Эрон – 19,6 тонна;
Тожикистон – 2,9 тонна;
БАА – 1 тонна;
Беларусь – 0,5 тонна.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 8 ойда Ўзбекистон Қозоғистонга 15,2 минг тонна узум экспорт қилгани ҳақида хабар берган эдик.