8 май куни Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади

ASTANА. Кazinform — “Қазгидромет” РДК синоптиклари 8 май куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

об-ҳаво
Фото: Александр Павский / Kazinform

Синоптикларнинг маълум қилишича, фақат республика шарқида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда.

— Жанубий циклоннинг ҳаракатланиши муносабати билан Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво шароити кузатилиши мумкин: шимоли-ғарбда момақалдироқ, дўл, кучли ёмғир... Республика бўйлаб кенг тарқалган табиий ҳодиса шамолнинг кучайиши, республика жанубида эса чанг бўронлари кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб республиканинг шимоли ва шимоли-ғарбида туман тушиши мумкин. Кундузи Алмати ва Жамбил вилоятларининг жануби-ғарбий қисмида ҳаво жуда иссиқ бўлади, — деб хабар беради “Қазгидромет” РДК.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда май ойининг бошида ноқулай об-ҳаво кузатилиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар