8 апрель куни Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво кузатилади

None
ASTANA. Kazinform – Республика ҳудудининг катта қисми атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида бўлади, уларда беқарор об-ҳаво кузатилади ва ёғингарчилик бщлиши мумкин, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

«Қозоғистоннинг жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда ва шимолий вилоятларда ёмғир қорга айланиши, Қозоғистоннинг жануби, жануби-шарқида ёмғир ёғиши, тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Фақат ғарбий, шимоли-ғарбий, шимолий ҳудудларида ёғингарчиликсиз очиқ ҳаво бўлади», – дейилади синоптиклар хабарида.

Республикада шамол кучайиши, туман тушиши, шимолий ҳудудларда яхвонлик хосил бўлиши, жануб, жануби-ғарбий, жануби-шарқда момақалдироқ, жануб ва жануби-шарқда дўл ёғиши кутилмоқда.

Кечаси жанубда, шарқда, Алматининг тоғли ҳудудларида, Жетису вилоятининг тоғли ҳудудларида, кундузи Жамбил вилоятининг тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғади.

Кечаси Жетису вилояти шимолида 1 даража совуқ сақланиб қолади.

Сўнгги хабарлар
telegram