14:16, 07 Апрель 2023 | GMT +6
8-10 апрель кунлари Қозоғистонда ҳавонинг кескин совуши ва қор ёғиши кутилмоқда
ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 2023 йилнинг 8-10 апрель кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.
«Қозоғистоннинг аксар қисмида атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан бирга об-ҳавонинг беқарор табиати сақланиб қолмоқда. Республиканинг шимоли, шарқида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. 9 апрель куни жануби-ғарбда кучли ёмғир, жануби-шарқнинг тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. 10 апрель куни жанубда вақти-вақти билан кучли ёмғир ёғади. Республика бўйлаб кучли шамол эсиши, туман тушиши кутилмоқда; жанубий, ғарбий вилоятларда чанг бўрони ва момақалдироқ бўлиши мумкин; шимолда, шарқда ва марказда йўлларда яхмалак кузатилади. Мамлакат ғарби ва жануби-шарқида кечаси -3 даража совуқ бўлиши кутилмоқда», - дейилади синоптиклар хабарида.