17:10, 20 Август 2025 | GMT +5
6 ойда 14 мингдан зиёд ўзбекистонликлар Хитойга сафар қилган
TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь-июнь ойларида жами 14,6 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Хитойга сафар қилган.

"Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,9 минг нафарга ёки 88,5 % га ошган", - дейилади хабарда.
Жорий йилнинг 6 ойида Хитойга борган Ўзбекистон фуқаролари сони сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:
- саёҳат – 11 390 нафар
- қариндошларни йўқлаш – 2 089 нафар
- хизмат юзасидан – 595 нафар
- ўқиш – 521 нафар
- даволаниш – 23 нафар