500 йилдан кейин Японияда фақат битта фамилия қолиши мумкин

ASTANА. Кazinform — Тадқиқот натижаларига кўра, тахминан 500 йилдан сўнг барча Япония фуқароларининг фамилияси бир хил бўлиши мумкин, деб хабар беради The Guardian.

Япония
500 йилдан кейин Японияда фақат битта фамилия қолиши мумкин

Тохоку университети иқтисод профессори Хироси Ёсидо томонидан олиб борилган тадқиқотга кўра, агар Япония эр-хотинлардан бир хил фамилия танлашни талаб қилса, 2531 йилга бориб ҳар бир япониялик “Сато-сан” фамилиясига эга бўлади.

Сато аллақачон Японияда энг кенг тарқалган фамилия бўлиб, 2023 йилда аҳолининг 1,5 фоизини ташкил қилди.

Ёсиданинг ҳисоб-китобларига кўра, Сато фамилиясига эга японларнинг улуши 2022 йилдан 2023 йилгача 1,0083 марта ошди ва 2446 йилда япон аҳолисининг деярли ярми бу фамилияга эга бўлади.

Бироқ, агар Япония ҳукумати эр-хотинларга турли фамилиялардан фойдаланишга рухсат берса, вазият бошқача бўлар эди.

Японияда эр-хотинлар никоҳдан кейин ўз фамилияларини танлайдилар, аммо 95% ҳолларда фамилиясини аёллар ўзгартиради.

Гарчи ҳукумат никоҳдан кейин паспорт ва ҳайдовчилик гувоҳномаларида қизлик фамилиясидан фойдаланишга рухсат берса ҳам Япония эр-хотинлар бир хил фамилиядан фойдаланишни талаб қиладиган дунёдаги ягона давлатдир.

Сўнгги хабарлар