40 килограммлик қўчқорни 3555 марта кўтарган қозоғистонлик рекордлар китобига кирди

None
Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги
TÚRKİSTAN. Кazinform – Арис шаҳрида яшовчи Азамат Мақулбеков қўчқор кўтаришда янги рекорд ўрнатди ва Қозоғистон рекордлар китобига (КИнЭС) кирди. У оғирлиги 40 килограмм бўлган қўчқорни 5 соату 26 дақиқа давомида 3555 марта кўтарди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

37 ёшли Азамат Нурғалиули қурилиш соҳасида ишлайди. Спортнинг бир қанча турлари билан шуғулланади.

Унинг қўчқор кўтариш мусобақасига қизиқиши 2018 йилда бошланган. Ўшандан бери у кўплаб мусобақаларда совринли ўринларни эгаллади.

Туркистонда бўлиб ўтган тадбирда Азамат 40 килограмм оғирликдаги қўчқорни 5 соату 26 дақиқада 3555 марта кўтарди.

Бу Қозоғистон учун энг сўнгги рекорддир.

Азаматга Қозоғистон Рекордлар китоби (КИнЭС) қаҳрамони сифатида махсус сертификат топширилди.

Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Бейсен Тажибаев фуқарони махсус қабул қилиб, ғалабаси билан табриклади.

«Қўчқор кўтариш қозоқ миллий спорт туридир. Оммавий спорт мусобақаларида иштирок этиб, уларни тарғиб қилаётганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз. Бу машаққатли меҳнат ва пухта тайёргарлик натижасида эришиладиган муваффақият. Ишончимиз комилки, сиз бундан буён ҳам минтақамизни бу йўналишда тарғиб қиласиз», – деди Бейсен Тажибаев.

photo

Келгусида полвон жаҳон миқёсидаги мусобақаларда иштирок этишни режалаштирган.

У хорижда ўтказиладиган мусобақада қатнашиб, 5 минг марта муляж кўтариб, Гиннеснинг рекордлар китобига киришни мақсад қилган.

photo

photo

photo

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар
telegram