13:37, 03 Февраль 2023 | GMT +5
4-6 феврал кунлари Қозоғистон жанубида кучли ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда
ASTANA. Кazinform – 4-6 феврал кунлари республиканинг аксарият қисмида атмосфера фронтал қисмлари таъсирида бўлади: ғарбда, шимолда ва шарқда қор ёғиши, қор бўрони, жанубий вилоятларда ёғингарчилик кутилмоқда, деб хабар беради Кazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.
Жанубда, тоғли ва тоғ олди ҳудудларида кучли ёғингарчилик ва қор ёғиши, туман тушиши ва муз қотиш, кучли шамол эсиши кутилмоқда.
Республика ғарбида ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутилмоқда, кечаси 7-18 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ.
Мамлакатнинг шимолий ярмида, марказда ва шарқда ҳарорат фони ўзгаришсиз қолади: кечаси 15-26 даража совуқ, кундузи 5-13 даража совуқ.
Жанубий вилоятларда ҳаво ҳарорати кечаси бироз кутарилади, кундузи 2-10 даража илиқ бўлади.