Синоптиклар огоҳлантиради: 4-5 июль кунлари ҳаво ҳарорати 43-47°С гача кўтарилади

ASTANA. Kazinform – “Қазгидромет” РДК синоптиклари 4 ва 5 июль кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

лето, погода, природа, цветы, тюльпаны, ботанический сад, парк
Фото: Kazinform

Синоптикларнинг хабар беришича, Қозоғистон жанубида ҳаво ҳарорати 43-47°С гача кўтарилади.

Метеорологларнинг хабар беришича, республиканинг аксарият ҳудудларида об-ҳаво циклон ва у билан боғлиқ бўлган атмосферанинг фронтал қисмларига қараб белгиланади.

Шу муносабат билан 4-5 июль кунлари республиканинг шимоли-ғарбида, шимоли ва шарқида кучли ёмғир ёғиб, дўл ёғиши мумкин. Фақатгина республиканинг жануби ва жануби-шарқида ҳаво асосан қуруқ бўлади. Шунингдек, республиканинг ғарбида ва жанубида кучли шамоллар билан бирга чанг бўронлари кузатилади.

Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида термометр кундузи 35°C юқори ҳароратга етади.

4-5 июль кунлари республика марказида ва шарқида 40-42°С гача иссиқ бўлади. Республиканинг жанубида ва жануби-шарқида 35-40°С гача иссиқ бўлади. Айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 43-47°С гача қизийди.

Сўнгги хабарлар