29 сентябрь куни футзал бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финал ўйинлари бошланади

ASTANА. Кazinform - Бугун футзал бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финал ўйинлари бошланади. Мусобақанинг ушбу босқичидаги ўйинлар 29 ва 30 сентябрь кунларига белгиланган.

футзал
Фото: ҚФФ

29 сентябрда Бразилия ва Марокаш, Украина ва Венесуэла, 30 сентябрда Қозоғистон ва Аргентина, Франция ва Парагвай терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишади.

Бу йил Қозоғистон терма жамоаси D гуруҳида Испания билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, кейин Ливияни 4:1, Янги Зеландияни 10:0 ҳисобида мағлуб этди.

Натижада Испаниядан кейин ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади.

Кейин эса 1/8 финалда Португалияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Қозоғистон терма жамоаси 30 сентябрь куни 2016 йилги жаҳон чемпиони Аргентинага қарши баҳс олиб боради.

Бразилия, Украина, Парагвай, Венесуэла, Марокаш, Қозоғистон, Франция ва Аргентина терма жамоалари жаҳон чемпионатининг чорак финалига йўлланма олди.

Сўнгги хабарлар