Сенсация: Қозоғистон футзал терма жамоаси жаҳон чемпионини мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
ASTANА. Кazinform - 26 сентябрь куни футзал бўйича Қозоғистон терма жамоаси жаҳон чемпионати 1/8 финалида Португалия билан учрашди.
Икки жамоа бунгача икки марта тўқнаш келган бўлиб, Қозоғистон футзалчилари икки марта ҳам рақибларига ютқазган.
Учрашувнинг 10-дақиқасида қозоғистонлик Чингиз Есенаманов ҳисобни очган бўлса, 21-дақиқада португалиялик Зикки гол билан жавоб қайтарди.
Ўйин тугашига 12 сония қолганида Даурен Турсагулов ғалаба голини киритди.
Бу йил Қозоғистон терма жамоаси D гуруҳида Испания билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, кейин Ливияни 4:1, Янги Зеландияни 10:0 ҳисобида мағлуб этди.
Натижада Испаниядан кейин ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади.
Бу йил мамлакат шарафини Нарун Сериков, Леонардо Игита, Арнольд Кнауб, Ринат Тўрегазин, Ақжол Дариябай, Абдирасул Абдиманапули, Азат Валиуллин, Лео, Альберт Ақбалиқов, Чингиз Есенаманов, Биржан Оразов, Даурен Турсагулов, Жаҳонгир Рашид ва Дуглас Жуниор ҳимоя қилади.
Ҳозирча Бразилия, Украина, Парагвай ва Венесуэла терма жамоалари жаҳон чемпионатининг чорак финалига йўлланма олди.
1/8 финалда Эронни 4:3 ҳисобида мағлуб этган Марокаш терма жамоаси улар сафига қўшилди.
Энди 27-сентябрь куни Таиланд ва Франция, Аргентина ва Хорватия терма жамоалари плей-офф босқичида майдонга тушади.