28 йилда Қозоғистонга қанча инвестиция жалб қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Мустақиллик йилларида Қозоғистонга инвестиция жалб қилиш соҳасида катта ютуқларга эришилди. Бугунги кунда ҳам Қозоғистон самарали инвестицияларни жалб қилиш учун катта салоҳиятга эгадир, деб хабар беради Kazinform primeminister.kz сайтига ҳавола қилиб.

Мустақиллик йилларида Қозоғистонга жаҳоннинг 120дан зиёд мамлакатидан 330 млрд доллар хорижий инвестициялар жалб қилинган. Уларнинг асосий қисми - 50%дан кўпроғи Европа иттифоқи мамлакатлари улушига тўғри келади. Америка Қўшма Штатларидан тортилган тўғридан-тўғри инвестициялар 15%ни ташкил қилса, тахминан 5%ини Буюк Британия ва ҚХР инвестициялари ташкил қилади.

Жорий йил октябрь ойининг охиридаги маълумотларга кўра, юртимизда чет эл капитали асосида 16,8 минг компания ишламоқда. Бу ўтган йилнинг шу давридаги кўрсатгичдан 18,1% кўпдир (14,3 минг компания). Жорий йилда Қозоғистон жаҳон рақобатбардошлик рейтингида 4 поғона юқорилаб, ТОП-55 мамлакат қаторига кирди.

2019 йил 11 ойи якунларига кўра, Қозоғистонга 26 мамлакатдан инвесторлар жалб қилинди, жалб қилинган инвестициялар ҳажми бўйича ЕС (10,1 млрд доллар, 37 лойиҳа), Россия (5,4 млрд доллар, 26 лойиҳа), Туркия (1,6 млрд доллар, 16 лойиҳа), АҚШ (718 млн доллар, 9 лойиҳа) ва Сингапур (2,1 млрд доллар, 7 лойиҳа) каби мамлакатлар олдинги ўринларда.

Инвестор жалб қилиш сиёсатида қиммат товарлар саноатига, хизмат кўрсатиш ва янги технологияларга катта эътибор қаратилган.

Сўнгги хабарлар
telegram