07:04, 25 Апрель 2023 | GMT +5
25 апрель: Қозоғистонда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда
ASTANА. Kazinform – 25 апрель куни Қозоғистоннинг деярли бутун ҳудудида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда, дея хабар беради Кazinform «Қазгидромет»га таяниб.

«Атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан республиканинг кўп қисмида ёмғир ёғиши, ғарб, жануби-шарқида момақалдироқ бўлиши, шимол ва шарқда кечаси ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Қозоғистон бўйлаб шамол кучайиши, мамлакат жануби, жануби-шарқида, жануби-ғарби ва ғарбида – чанг бўрони, марказда – туман, куннинг иккинчи ярмида ғарбда – дўл ёғиши кутилмоқда», — дейилади синоптиклар хабарида.