25-27 май кунлари Қозоғистонда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда 2023 йил 25-27 май кунларига мўлжалланган об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

«Республиканинг аксарият ҳудудларида об-ҳаво атмосфера фронтал қисмларига қараб белгиланади, уларда момақалдироқли ёмғир давом этади, фақат республиканинг шимоли-ғарбида антициклон таъсирида ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Шунингдек, республикада шамол кучайиши, жануби-ғарбий ва жанубий ҳудудларида чанг бўрони бўлиши кутилади. Қозоғистонда кун давомида асосий ҳарорат: ғарбий вилоятларда 27-35 иссиқ, шимоли-ғарбда 25-30 иссиқ, шимолда, шарқда, марказда бир оз пасаяди, яъни 18-27 иссиқ, жанубда 25-33 даражагача кўтарилади, жануби-шарқда эса 23-30 даражагача илиқ бўлади», – дейилади об-ҳаво маълумотида.


Сўнгги хабарлар