24-25 май кунлари Астанада қишлоқ хўжалиги ярмаркаси бўлиб ўтади
ASTANA. Kazinform – 24-25 май кунлари пойтахтда шаҳар қишлоқ хўжалиги ярмаркаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Астана шаҳар маъмурияти хабар берди.

Ярмаркада мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган маҳаллий фермер ва ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари намойиш этилади. Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари сабзавот ва мевалар, гўшт, ун ва сут маҳсулотлари, нон ва қандолат маҳсулотлари, табиий шарбатлар, мураббо ва бошқа кўплаб маҳсулотларни ҳамёнбоп нархларда харид қилишлари мумкин.
Ярмарка 24 ва 25 май кунлари соат 09:00 дан 19:00 га қадар Нурғиса Тлендиев шоҳ кўчаси 12а, «Koktal» савдо-кўнгилочар марказида бўлиб ўтади.
Таъкидлаш жоизки, пойтахтдаги қишлоқ хўжалиги ярмаркаси Бейбарис Султан кўчаси, 23-уй (Рио-де-Жанейро турар-жой мажмуаси рўпараси) манзилида мунтазам ишламоқда. У ҳар куни соат 09:00 дан 19:00 гача очиқ.