23 январь куни эрталаб Шинжоннинг Оқсу минтақасида 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди
BEIJING. КAZINFORM — Зилзила яқин атрофдаги ҳудудларда жуда кучли сезилди, Урумчида ҳам сезилди. Кўплаб уйлар вайрон бўлди, ярадорлар бор.

Хитой марказий телевидениеси ва Xinhua ахборот агентлиги маълумотларига кўра, зилзила 23 январь куни соат 02:09 да Шинжоннинг Оқсув минтақаси, Уши туманида бўлган, чуқурлиги - 22 километр.
Зилзила Оқсу, Атуш, Қашқар, Иле, Қорла, Қарамай ва бошқа жойларда кучли сезилди.
7,1 магнитудали зилзиладан кейин кўплаб ер ости силкинишлари кузатилди. Хитой сейсмологик тармоғи эрталаб соат 8:00 ҳолатига кўра 3,0 ёки ундан юқори магнитудали жами 40 та ер ости силкинишини қайд этди.
Қайд этиш жоизки, Хитой оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, зилзила ўчоғидан 5 километр узоқликдаги ўртача баландлик 3048 метрга яқин, аҳоли эса эпицентрдан 20 километр узоқликда жуда сийрак жойлашган.