10:02, 28 Июль 2022 | GMT +5
23 мингга яқин қозоғистонлик коронавирус ва пневмониядан даволанмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – 28 июл ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирусдан ва ковид пневмониядан 22 748 киши даволанишни давом эттирмоқда, дея хабар беради Kazinform CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Теlegram-каналига таяниб.
Даволанаётганлар орасида коронавирус (КВИ+) 22 556 кишида тасдиқланган, ковид пневмония (КВИ-) билан 192 киши касалланган.
Улардан 1371 нафар бемор шифохоналарда, 21377 нафар бемор амбулатор шароитда даволанмоқда.
КВИ+, КВИ билан касалланган беморларнин 25 нафари оғир аҳволда, 14 нафари ўта оғир аҳволда, 7 киши нафас олиш аппаратига уланган.