2030 йилгача 13,5 миллион қозоғистонлик газ билан таъминланади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – 2030 йилгача қозоғистонликларнинг 65 фоизи газ билан таъминланиши режалаштирилган, дея хабар беради Кazinform мухбири «Атамекен» МТПга таяниб.

Палата маълумотларига кўра, биринчи навбатда республиканинг марказий ва шимолий ҳудудлари зангори ёқилғига уланади. Режага кўра, газ қазиб олиш ҳажми ортади. Яъни, бугунги 29,4 миллиард кубометрдан 2030 йилга келиб 42 миллиард куб метргача. Шунингдек, зангори ёқилғи ташиш инфратузилмасининг 25 фоизи таъмирланади.

«Режадан қатъи назар, шуни ёдда тутиш керакки, амалда ишлаб чиқарилган хом газнинг учдан бир қисми уни ишлаб чиқариш жараёнида энергия манбаи сифатида қайта фойдаланилади. Шу муносабат билан зангори ёқилғи ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг жиҳозлари ва зарур ускуналари учун энергияни бошқа манбалардан олиш масаласини кўриб чиқиш муҳим аҳамиятга эга. Булар тизимли равишда амалга оширилса, газ ҳажмини йилига 33 миллиард куб метргача ошириш мумкин», — деди «Атамекен» палатаси базавий тармоқлар департаменти бошқарувчи директори Динмуҳамед Қудайбергенов.

Бу борадаги ишларни ҳал этиш мақсадида Тадбиркорлар палатасига кичик ва ўрта бизнес вакилларини жалб этиш, уларни рағбатлантириш чора-тадбирларини тасдиқлаш тавсия этилади.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар
telegram