2030 йилга бориб Қозоғистонда мис ишлаб чиқариш икки баробар ортади

ASTANА. Кazinform – 2030 йилга бориб Қозоғистонда катодли мис ишлаб чиқариш ҳажми икки баробар, пўлат ишлаб чиқариш ҳажми эса уч баробар ортади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Саноат ва қурилиш вазири ўринбосари Олжас Сапарбеков маълум қилди.

мис ишлаб чиқариш
Фото: freepik

– Айдарли, Кўксой ва Бенқалъадаги янги йирик конларни ишга тушириш ҳисобига мис рудаси қазиб олиш 2 баробарга ёки 300 миллион тоннагача ошади. Ички талабнинг ўсиши ва янги лойиҳалар қўшилиши ҳисобига темир рудаси ишлаб чиқариш 40 фоизга ёки 52 миллион тоннагача ошади. Шундай қилиб, 2030 йилга бориб катодли мис ишлаб чиқариш ҳажми 2 баробар, Қостанай ва Жамбил вилоятларида пўлат ишлаб чиқариш ҳажми 2030 йилга бориб 3 баробар ортади. Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, 2030 йилгача ишлаб чиқарилган металлар ҳажми мамлакат ичида қайта ишлашнинг юқори даражасига эришиш имконини беради, — деди у.

Мисни қайта ишлаш ҳажми 90 минг тоннага, алюминийни қайта ишлаш 160 минг тоннага, қўрғошинни қайта ишлаш 80 минг тоннага етиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ноёб металларни ишлаб чиқаришнинг 4 та йўналишига устувор аҳамият бериши ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар