16:36, 03 Февраль 2026 | GMT +5
2029 йилги Қишки Осиё ўйинлари Алматида бўлиб ўтади
ASTANA. Kazinform — 2029 йилги Қишки Осиё ўйинлари Алматида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Осиё Олимпия кенгаши (ОАК) душанба куни маълум қилди.
Синьхуа ахборот агентлигининг хабар беришича, турнир дастлаб Саудия Арабистонида ўтказилиши режалаштирилган эди.
ОАК ва Қозоғистон томони пайшанба куни Италиянинг Милан шаҳрида Қабул қилувчи шаҳар бўйича келишувга имзо қўйишни режалаштирган.
Айтиш жоизки, Осиё қишки ўйинларини ўтказиш ҳуқуқи 2022 йилда Саудия Арабистонига берилган.
Бироқ, ўтган ой Саудия Арабистони Олимпия ва Паралимпия қўмитаси ҳамда Осиё Олимпия кенгашининг қўшма баёнотида мусобақа номаълум муддатга қолдирилгани эълон қилинди.