2029 йилга бориб Қозоғистонда 9 та жаҳон университетининг филиаллари очилади
«Биз учун илмий тадқиқотларга сармоя киритиш асосий вазифалардан биридир. 2027 йилга бориб илмий тадқиқотларга ажратиладиган бюджетни ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 1 фоизга оширишга ҳаракат қиляпмиз. Илмий изланишлар учун ажратилаётган бюджет жаҳон андозаларига кўра кичик кўринади, аммо бу мамлакатимиз учун катта ютуқ.
Бугун Назарбоев университети тадқиқот натижасида мамлакатда таълимни институционализация қилмоқда ва унинг натижаларини кенг ёймоқда», - деди Алихан Смаилов пойтахтда ўтказилган Осиё университетлари ректорлари форумида.
Ҳукумат раҳбарининг сўзларига кўра, рақамли жамиятга ўтиш шароитида технологиянинг меҳнат бозорига таъсири юқори.
«Рақамлаштириш суръати барча соҳаларга, жумладан, меҳнат бозори ва умуман иқтисодиётга ҳам таъсир қилади. Шу боис, биз замонавий талабларга жавоб берадиган олий таълим муассасаларини рақамлаштиришга устувор аҳамият берамиз. Шу билан бирга, Қозоғистон халқаролаштириш орқали сифатли олий таълимга сармоя киритмоқчи. Мамлакатда филиаллар кампусларини ташкил этиш орқали етакчи халқаро университетлар билан ҳамкорликни ривожлантирамиз. Айни пайтда мамлакатимизда 4 та халқаро университет ўз филиалларини очган. Бу йўналишдаги ишларни давом эттириб, 2029 йилгача камида яна 9 та жаҳон университетини таклиф қилишни режалаштирганмиз», - деди у.
Аввал хабар берганимиздек, Астана шаҳрида Осиё университетлари альянси форуми бўлиб ўтмоқда.
Муаллиф: Даулет Изтилеу