2026 йилда Ақтўбеда логистика хаби очилади

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Туркия билан биргаликда Ақтўбе шаҳрида логистика маркази очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Самруқ-Қазна” миллий фаровонлик жамғармаси бошқаруви раиси Нурлан Жақипов маълум қилди.

Нурлан Жакупов
Фото: Видеодан скриншот

“Бугун Анқара шаҳрига ташрифи чоғида Туркиянинг S Sistem логистика компанияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда логистика ва транзит салоҳиятимизни муҳокама қилдик. “Самруқ-Қазна” фаровонлик жамғармасининг шўъба корхонаси S Sistem билан қўшма корхона тузмоқда. Қўшма лойиҳа бўйича Ақтўбе аэропортида логистика хаби қурилади”, – деди Нурлан Жақипов.

Унга кўра, лойиҳа келаси йил охиригача ишга туширилади.

“Лойиҳа, бир томондан, транзит салоҳиятимизни оширса, иккинчи томондан, Қозоғистон-Туркия муносабатларини мустаҳкамлайди”, – деди у.

Эслатиб ўтамиз, ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев айни кунларда Туркияда расмий ташриф билан бўлиб турибди.

Сўнгги хабарлар