2025 йилгача Астана ва Алмати шаҳарларида француз мактаблари ташкил этилади

Таълим вазирлиги Қозоғистонда француз мактабларини очиш режасини маълум қилди, деб хабар беради Каzinform агентлиги мухбири.

2025 йилгача Астана ва Алмати шаҳарларида француз мактаблари ташкил этилади
Фото: Солтан Жексенбеков/Kazinform

“Франция Президенти Эммануэль Макроннинг 2023 йил 1 ноябрь куни Қозоғистон Республикасига расмий ташрифи доирасида Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Франция Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро (француз) мактаблар ташкил этиш ва Қозоғистон Республикаси таълим ташкилотларида француз тилини ўқитиш бўйича Битим имзоланган эди. Айни пайтда Қозоғистон Республикаси Таълим вазирлиги халқаро мактабларни очиш тўғрисидаги Битимни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳини шакллантириш устида ишламоқда. Келишувга мувофиқ, 2025 йилгача Астана ва Алмати шаҳарларида француз тилида таълим берадиган мактаб очилиши режалаштирилган”, – дея хабар берди вазирлик таҳририятнинг расмий сўровига жавобан.

Мактабларда дарслар биринчи навбатда француз тилида, шунингдек, қозоқ, рус ва инглиз тилларида олиб борилиши кутилмоқда. Халқаро мактабнинг таълим дастурига киритиш учун мажбурий фанлар қозоқ тили ва адабиёти, Қозоғистон тарихи ва география бўлади. Айни пайтда мактаблар фаолиятининг бошқа ташкилий масалалари ишлаб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 ноябрь куни Қозоғистон Республикаси фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек мамлакатда Қозоғистон-француз университетини очиш режалари ҳақида маълум қилган эди.

 

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар