2025 йилга келиб маҳаллий фармацевтика ишлаб чиқариш улуши 50 фоизга ошади – ҚР Ҳукумати

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов ва GE Healthcare компаниясининг Россия ва МДҲдаги бош директори Елена Легезина Қозоғистонда мазкур тузилманинг янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режаларини муҳокама қилди.

ҚР Ҳукумати раҳбари бугунги кунда мамлакатда соғлиқни сақлашни ривожлантириш бўйича қатор йирик дастурий ҳужжатлар амалга оширилаётганини таъкидлади, дея хабар беради Kazinform ҚР Ҳукумати расмий сайтига таяниб.

«Соғлом миллат» ва «Қишлоқ соғлиғини сақлаш тизимини модернизация қилиш» миллий лойиҳалари доирасида 32 туман шифохонасини қайта жиҳозлаш, 655 та янги тиббий-санитария биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш масканини қуриш режалаштирилган.

2025 йилга бориб маҳаллий фармацевтика маҳсулотлари, жумладан, талаб юқори бўлган тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш улушини 50 фоизга етказиш режалаштирилган.

«GE Healthcare тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи дунёдаги етакчи компаниялардан бири сифатидаги юксак нуфузини инобатга олиб, биз янги лойиҳаларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаймиз ва ҳамкорликни чуқурлаштиришдан манфаатдормиз», – деди Бош вазир.

photo

Ўз навбатида, Елена Легезина республикада компания фаолиятини ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжудлигини таъкидлади. Шу билан бирга, Қозоғистонда ултратовуш аппаратлари ва компьютер томографларини ишлаб чиқаришни локациялаш лойиҳаси яратилмоқда.

«Биз Қозоғистонга нафақат юқори технологияли ускуналар, балки онкологик ва юрак-қон томир касалликларини даволаш усуллари ва концепцияларини ҳам таклиф қилишимиз мумкин. Бундан ташқари, Астана ва Алмати шаҳарларида қозоғистонлик мутахассислар нафақат асбоб-ускуналар билан ишлашни, балки даволашнинг янги усулларини ҳам ўрганиши мумкин бўлган иккита академия очишни режалаштирганмиз», – деди Елена Легезина.

photo

Бундан ташқари, GE Healthcare компанияси республика соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштиришни қўллаб-қувватлаш ва тиббий асбоб-ускуналар хизматини ривожлантиришни режалаштираётгани таъкидланди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ўрта муддатли даврга мўлжалланган ўзаро ҳамкорлик режаларини аниқлаштириш ва тасдиқлаш имконини берувчи ҳамкорлик тўғрисидаги базавий битимни ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Фото: t.me/KZgovernment

Сўнгги хабарлар
telegram