2025 йилда Қозоғистонда 915 нафар захирадаги офицер ҳарбий хизматга чақирилади
ASTANА. Кazinform - Ashyq НҲА порталида “Захирадаги офицерларни ҳарбий хизматга чақириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
“Ҳарбий хизмат ва ҳарбий хизматчиларнинг мақоми тўғрисида”ги ҚР қонунининг 32-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган Ҳукумат қарори лойиҳасига биноан 2025 йилда 915 нафар захирадаги офицер ҳарбий хизматга чақирилади. Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган фуқаролар 24 ой давомида Қуролли Кучлар, МХҚ Чегара хизмати, ИИВ Миллий гвардияси, Фавқулодда вазиятлар вазирликларида офицер лавозимларида хизмат қилади.
Захирадаги офицерларни ишга олиш ҳарбий тайёргарликдан ўтган захирани шакллантириш ва бўш турган офицер лавозимларини тўлдириш мақсадида амалга оширилади.
Қарор лойиҳаси 16 октябрга қадар жамоатчилик муҳокамасига чиқарилди.