2025 йилда Қозоғистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги юк айланмаси 37 млн тоннага етади

ASTANA. Kazinform – 2025 йилда Марказий Осиё мамлакатлари ва Қозоғистон ўртасидаги юк айланмаси 37 миллион тоннага этади. Бу ҳақда Kazakhstan Global Investment Roundtable-2022 глобал инвестициялар бўйича давра суҳбатида Қозоғистон Транспорт қўмитаси раиси ўринбосари Қасим Тилепов маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None
«Биз ҳар йили Марказий Осиё йўналиши бўйича 30 миллион тонна экспорт, импорт ва транзит юкларини юборамиз. Яъни, юклар Марказий Осиёдан Европага, Хитойга, Россияга ўтказилади. 2025 йилга бориб бу йўналишдаги юк айланмасини 37 миллион тоннага етказишни режалаштирганмиз»

, — деди қўмита вакили.

У «Дарбаза-Мақтаарал» лойиҳаси Марказий Осиё давлатлари, Эрон ва ва Форс кўрфазига борувчи транзит масофасини қисқартириш имконини беришини эслатиб ўтди.

«Ушбу лойиҳа «Мозори-Шариф-Қобул-Пешавор» транс-афғон даҳлизи лойиҳасининг амалга оширилиши туфайли долзарбдир. Қозоғистон мазкур йўлак қурилишини қўллаб-қувватлайди ва бу йўналиш Покистон, Ҳиндистон, Жанубий Осиё ва очиқ океан бозорларига тўғридан-тўғри чиқишга хизмат қилади»

, — деди Қасим Тилепов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар