2025 йил май ойида қозоғистонликлар неча кун дам олади

ASTANA. Kazinform - 2025 йил май ойида Қозоғистонда учта муҳим байрам нишонланади: 1 май – Қозоғистон халқлари бирлиги куни, 7 май – Ватан ҳимоячилари куни ва 9 май – Ғалаба куни, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

казахстанцы
Фото: Мухтор Холдорбеков / Kazinform

1 май куни байрам пайшанба кунига тўғри келади, шунинг учун дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

  • Беш кунлик иш ҳафтаси билан: 1 май дам олиш куни, 2 май иш куни, 3 ва 4 май дам олиш кунлари.
  • Олти кунлик иш ҳафтаси билан: 1 май дам олиш куни, 2 ва 3 май иш кунлари, 4 май дам олиш куни.

7 ва 9 май дам олиш кунлари - Ватан ҳимоячилари куни ва Ғалаба куни чоршанба ва жума кунларига тўғри келади:

  • Беш кунлик иш ҳафтаси билан: 7 май дам олиш куни, 8 май иш куни, 9, 10 ва 11 май дам олиш кунлари ҳисобланади.
  • Олти кунлик иш ҳафтаси учун: 7 май – дам олиш куни, 8 май – иш куни, 9 май – дам олиш куни, 10 май – иш куни, 11 май – дам олиш куни.
Сўнгги хабарлар