2024 йилга бориб Қозоғистон газ экспортини тўхтатиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон 2024 йилга бориб газ экспортини тўхтатиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон энергетика вазири Болат Ақшолақов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Болат Ақшолақовнинг айтишича, вақти келиб, Қозоғистондаги газ захиралари мамлакатнинг ўзига етмай қолиши мумкин.

«Бизда газ истеъмоли миқдори ошиб бормоқда. Газлаштирилган ҳудудларда ҳам талаб юқори. Саноат ва электроэнергетика корхоналари ҳам бор. Буларнинг барчаси, эҳтимол, 2024 йилга бориб бизда газ экспорти бўлмаслигига олиб келади. Чунки биз ўзимиздаги барча газни истеъмол қиламиз ва бунга қўшимча газ керак бўлади. Уни ё Россия Федерациясидан, ёки Туркманистон каби жанубий қўшниларимиздан олиб келишга тўғри келади. Россия фойдали, чунки Туркманистон мамлакат шимолидан узоқда жойлашган. Шундай экан, Россия гази ҳисобига Шимол ва Шарқни газлаштиришнинг биринчи босқичини якунласак, қўрқинчли муаммолар қолмасди», - деди вазир.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар
telegram