2024 йилда қайси давлатлар иқтисодий ўсишга эришди
ASTANA. Kazinform - Жорий йилда дунёнинг турли мамлакатларида иқтисодий ривожланиш динамикасида сезиларли фарқлар кузатилди, деб ёзади ЎзА.
Жаҳон миқёсида иқтисодиёт 3,2 фоизга ўсди. Ушбу ўсишга ёрдам берган муҳим омиллар инфляциянинг нисбий пасайиши ва истеъмол харажатларининг ортиши бўлди.
The Economist нашрининг ёзишича, Испания энг яхши иқтисодий кўрсаткични намойиш этган. Бу мамлакат саноати барқарор ривожланиб боряпти.
Рейтингнинг кейинги ўринларини Ирландия, Дания, Греция ва Италия эгаллаб турибди. Бу давлатлар яқин ўтмишдаги қийинчиликларни енгиб, барқарор тараққиётни намойиш этяпти. Масалан, Греция охирги 10 йил ичида энг паст ишсизлик даражасига эга.
Германия ва Буюк Британия каби йирик иқтисодлар қийналяпти, чунки энергия нархининг ошиши уларнинг саноат ривожланишини секинлаштиряпти. Латвия ва Эстониянинг иқтисодий кўрсаткичлари ҳам нисбатан қониқарли эмас.
АҚШ фонд бозори, ҳатто инфляцияни ҳисобга олган ҳолда, даромаднинг 24 фоизга ўсишини кўрсатди.
Шу билан бирга, Финляндия фонд бозори салбий динамикани кўрсатди.
Франция ва Швейцариянинг инфляцияни назорат қилиш соҳасида эришган ютуқларини қайд этиш лозим.
Бу мамлакатларда йил давомида нархларнинг ўсиши 2 фоиздан ошмади.
Дания ва Ирландия бюджет профицитига эришишга муваффақ бўлди, Буюк Британия ва Япония эса давлат харажатларининг ўсиши туфайли қарз олишни кўпайтиришга мажбур бўлди.