2024-2025 ўқув йилида Қозоғистонда қанча мактаб очилди
ASTANA. Kazinform — Ўқув йили якунига кўра, мамлакатда деярли 400 минг ўринли 257 та янги мактаб очилди, бу рекорд кўрсаткич, жумладан “Қулай мактаб” миллий лойиҳаси доирасидаги биринчи объектлар фойдаланишга топширилди, деб хабар бермоқда Kazinform агентлиги Таълим вазирлигига таяниб.

Натижада уч сменали мактаблар сони 3 баробарга қисқарди. Шу билан бирга, минглаб қишлоқ мактабларини модернизация қилиш, мавжуд мактабларни капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, 1700 та мактабда робототехника, кимё, биология, физика ва STEM фанлари бўйича замонавий фан хоналари ташкил этилди.
Мактаб инфратузилмасининг ягона замонавий форматига ўтишнинг навбатдаги босқичи мактабларни таъмирлаш бўлади. Давлат раҳбари топшириғига кўра, келгуси уч йилда 1 минг 231 мактабни таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, уларнинг ярмидан кўпи қишлоқ жойларда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда қанча кичик мактаблар мавжудлиги ҳақида хабар берган эдик.