2023 йилнинг январь ойида 5 минг нафар хорижликлар даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган

TASHKENT. Kazinform – ЎР Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь ойида 423,7 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган, деб хабар беради Kazinform ЎР Давлат статистика қўмитаси Telegram-каналига таяниб.
None

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 254,1 минг нафарга ёки 2,5 бараварга ошган.

2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:

- қариндошларни йўқлаш – 379,6 минг киши;

- дам олиш – 26,9 минг киши;

- хизмат юзасидан – 8,2 минг;

- даволаниш – 5,0 минг киши;

- тижорат – 2,8 минг киши;

- ўқиш мақсадида – 1,2 минг киши;

Сўнгги хабарлар