16:09, 19 Октябрь 2022 | GMT +5
2023 йилдан Қозоғистонда инфляция пасаяди – Бош вазир
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов мамлакатда инфляцияни жиловлаш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«Жаҳон экспертлари жаҳон иқтисодиёти таназзул даврига кираётганини айтишмоқда. Шу билан бирга, биз ўрта муддатли истиқболда иқтисодиётни барқарор ривожлантиришга қаратилган сиёсатни амалга оширмоқдамиз. Инфляцияга келсак, Миллий банк билан ҳамкорликда уни жиловлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада тизимли ва кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар инобатга олинди»
, — деди Алихан Смаилов Парламент Мажилисининг ялпи мажлисида.
Унга кўра, тизимли чора-тадбирлар ички бозорни маҳаллий маҳсулотлар билан таъминлаш, импортга қарамликни камайтириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш режасини амалга оширишга қаратилган.
«Тезкор чора-тадбирлар доирасида логистика, монополияга қарши курашиш, ташқи савдони тартибга солиш, қонун ҳужжатларида белгиланган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг 15 фоизлик товар айирбошлаш профицити устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек, форвард харид қилиш, барқарорлаштириш фондларини шакллантириш ва бошқа чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида келгуси йилда инфляция даражаси 7,5-9,5 фоизгача пасаяди, кейинги йилларда эса ундан ҳам паст бўлиши кутилмоқда»
, — деди Ҳукумат раҳбари.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов