2023 йилда Қозоғистонда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 4 фоизга етади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Президент иқтисодий масалаларга бағишланган йиғилиш ўтказди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида ўтказилган йиғилиш кун тартибидан 2023-2027 йилларда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнози, шунингдек, 2023-2025 йилларга мўлжалланган республика бюджети лойиҳаси билан боғлиқ масалалар ўрин олган.

Йиғилишда Бош вазир Алихан Смаилов, Президент Администрацияси раҳбари Мурат Нуртилеу, Миллий банк раиси Ғалимжан Пирматов, Бош вазир ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаев, Президент Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Тимур Сулейменов, Ҳисоб қўмитаси раиси Наталья Годунова ва Миллий иытисодиёт вазири Алибек Қуантиров иштирок этди.


Бош вазир тақдим этган макроиқтисодий кўрсаткичларга кўра, 2022 йилда ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиши 3 фоиздан кам бўлмайди. 2023 йилда эса 4 фоизга етади.

Президент таклиф этилаётган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш прогнози мутаносиблигини қайд этди. Ҳукумат маълумотларига кўра, ялпи ички маҳсулотнинг номинал ўсиши жорий йилдаги 103,6 триллион тенгедан 2023 йилда 120,7 триллион тенгега етиши кутилмоқда. Прогнозга кўра, солиқ тушумларининг ошиши ҳисобига бюджетнинг даромад қисми 10,5 триллион тенгедан 13,5 триллион тенгегача ошади.


Республика бюджети лойиҳасининг ижобий жиҳати сифатида шуни айтиш мумкинки, Миллий жамғармадан кафолатланган трансфертлар 2022 йилдаги 4 триллион тенгедан 2023 йилда 2,2 триллион тенгега кескин камаяди. 2023 йилда нефтдан ташқари тақчилликнинг 8,3 фоиздан 6,8 фоизга қисқариши ҳам макроиқтисодий барқарорликка ижобий таъсир кўрсатади.

Йиғилиш якунида Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукумат эътиборини маблағларни самарали режалаштириш ва тақсимлаш зарурлигига яна бир бор қаратди.

Умуман олганда, Президент йиғилишда муҳокама қилинган масалаларни такомиллаштиришни ҳисобга олган ҳолда Қозоғистон Республикасини 2023-2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг таклиф этилаётган прогнози ва 2023-2025 йилларга мўлжалланган республика бюджети лойиҳасини қўллаб-қувватлади.




Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар