2023 йил Туркий цивилизациянинг юксалиш йили, деб эълон қилинди

SAMARQAND. Кazinform – Туркий давлатлар ташкилоти 2023 йилни Туркий цивилизациянинг юксалиш йили деб, эълон қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда бўлиб ўтган ТДТ саммитида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

Ўзбекистон раҳбари ташкилотга аъзо давлатлар учун қадимий туркий тамаддуннинг бебаҳо меросини асраб-авайлаш, ўрганиш ва келажак авлодларга етказиш муҳим эканини таъкидлади.

«Турк дунёсининг ажойиб тарихи, аждодлари, мислсиз бойлиги бор. Турк дунёсининг келажаги буюк эканлигига ишончим комил. Ҳеч шубҳа йўқки, биз бу келажакни меҳнаткаш, бағрикенг, олижаноб халқимиз билан бирга барпо этамиз», — деди Ўзбекистон раҳбари.

Қадимий Самарқанд шаҳрида ўтказилган саммит туркий дунё цивилизациясининг янги тарихида янги даврнинг бошланиши бўлишини таъкидлади.

– Бугун ана шу эзгу ғоя ўз ифодасини топган Самарқанд декларацияси қабул қилинди. Шунингдек, ташкилот аъзоларига 2023 йилни Туркий цивилизациянинг юксалиш йили, деб эълон қилиш ҳақидаги таклифимизни қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдираман», — деди Ш.Мирзиёев.

10-11 ноябр кунлари Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотининг саммити бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон раҳбарлари иштирок этмоқда. Саммитда Венгрия ва Туркманистон вакиллари кузатувчи сифатида иштирок этмоқда.

Туркий кенгаш 2009 йилда ташкил этилган. Дастлаб унинг таркибига Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия кирган. Ўзбекистон Иттифоққа 2019 йилда аъзо бўлган.

2021 йил ноябр ойида кенгаш Туркий давлатлар ташкилотига айлантирилди. Самарқанддаги саммитдан сўнг ташкилотга раислик мақоми Туркиядан Ўзбекистонга ўтади.

Фото: t.mе/KZgovernment

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар