18:49, 28 Март 2022 | GMT +5
2022 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими 1 апрел куни бўлиб ўтади
NUR-SULTAN. Kazinform – 1 апрел куни футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Турнир жорий йилнинг 21 ноябридан 8 декабрига қадар Қатарда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, унга ҳозиргача 20 та терма жамоа йўлланма олган. Улар орасида мезбон – Қатар, Европадан – Германия, Дания, Франция, Бельгия, Хорватия, Испания, Сербия, Англия, Швейцария, Нидерландия, Жанубий Америкадан – Бразилия, Аргентина, Уругвай, Эквадор, Шимолий Америкадан – Канада, Осиёдан - Эрон, Жанубий Корея, Япония ва Саудия Арабистони бор.
1 апрел куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида жаҳон чемпионати финал босқичига қура ташлаш маросими бўлиб ўтади.
Унгача 32 та терма жамоадан 29 таси аниқланади.
Маросим Нур-Султан вақти билан соат 22.00да бошланади ва «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Муаллиф: Адилжан Умбет