2022 йилда машинасозлик соҳасига 470 миллион доллар хорижий сармоя жалб этилди

None
ASTANA. Kazinform - 2022 йилда машинасозлик соҳасига 470 миллион долларлик хорижий сармоя жалб этилди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазир Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Машинасозлик - юқори технологияли саноат бўлиб, унинг иқтисодиётнинг барча тармоқларига таъсири бор. Сўнгги 5 йилда мазкур тармоқнинг мамлакатимиз иқтисодиётидаги улуши 1,5 баробар ошди. Ишлаб чиқариш ҳажми 3 баробар кўпайиб, 3 триллион тенгедан ошди. Биргина ўтган йилнинг ўзида соҳага 470 миллион доллардан ортиқ хорижий сармоя жалб этилган. Бироқ, маҳаллий машинасозлик саноатини ривожлантириш имконияти янада юқори. Айни пайтда саноатнинг ички бозордаги улуши атиги 13 фоизни ташкил этади. Импорт 20 миллиард долларга яқин», - деди Ҳукумат раҳбари.

Бош вазирнинг қайд этишича, маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилиш учун катта имкониятлар мавжуд.

«Масалан, Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари машинасозлик маҳсулотлари импортининг умумий ҳажми 2021 йилда 141 миллиард долларни ташкил этди. Яъни, мамлакатнинг тилга олинган бозордаги улушини ҳали ҳам ошириш мумкин», - деди Алихан Смаилов.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар
telegram