2022 йилда Қозоғистонда кўп болали оилаларга бериладиган давлат нафақаси миқдори қанча

Тўрт ёки ундан ортиқ вояга етмаган фарзанди бўлган оилалар ёки 23 ёшгача бўлган кундузги бўлимда ўқийдиган талабалар, даромадларидан қатъи назар, ушбу давлат нафақасини олиш учун ариза беришлари мумкин.
«Тўловлар миқдори болалар сонига қараб ажратилади ва 2022 йилда улар 49 100 тенге - 4 болага, 61 383 тенге - 5 болага, 73 666 тенге - 6 болага, 85 948 тенге - 7 болага , 98 016 тенге – 8 болага, 110 268 тенге - болага, 122 520 - болага, 134 772 тенге - болага, 147 024 тенге – 12 болага, 159 276 тенге – 13 болага, 171 528 тенге – 14 болага, 183 780 тенге – 15 болага, 196 032 тенге - 16 болага ёки ҳар бир бола учун 12 252 тенге», — деб тушунтирди Меҳнат вазирлиги.
Эслатиб ўтамиз, кўп болали оилаларга давлат нафақаси, уларнинг даромадларидан қатъи назар, 2020 йил 1 январдан бошлаб Қозоғистонда кам таъминланган ва кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларида кўзда тутилган учта асосий йўналиш доирасида жорий этилган эди.